12 августда Қиёмат Қойим бўладими?.. (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Италиялик исми-шарифини сир тутаётган ҳаваскор астроном куни кеча Нибиру деб номланмиш улкан сайёрани суратга олишга муваффақ бўлибди. Унинг айтишича, Нибируни рангларни фильтрлаш тизимли ва 70 миллиметрли кўзгуга эга телескоп ёрдамида суратга олибди. Ҳозир «Х» сайёра Юпитер ҳамда Марс орқали ўтиб Нептуннинг ортига яширинганмиш. Астроном тўлиқ ишонч билан Нибиру Ерга яқинлашиб келаётганини таъкидламоқда.

— 12 августда қиёмат бўлиши эҳтимолдан холи эмас, — деди астроном. — Мен буни ўз кўзим билан кўрдим. Нибиру Ер сайёрасига жуда яқин келиб қолган…

Аммо Американинг NASA ташкилоти олимлари бу фикрни тасдиқлашмади. Улар биринчидан, астрономни қуруқ шов-шув кўтариш устасига йўйишди. Иккинчидан, Нибиру Ерга у айтганидек яқин эмаслигини айтиб ўтишди. Шундай экан, 12 август одатий кунлардан бирига айланади. Олимлар шу ўринда 2016 йили астрофизиклар Майкл Браун ва Константин Батыгинларнинг Қуёш тизимида ҳали умуман ўрганилмаган улкан сайёра борлигини аниқлашганига ҳам ишора қилишди. Бу ҳақиқатан Нибиру бўлиши мумкин. Бироқ Ерга яқинлашгани ҳозирча илм кишилари орасида ўз исботини топмаган.

topnews. ru