Бишкекда уч номаълум кимса гўдакни онасининг қўлидан юлқиб олиб қочди…

0

 

Куни кеча маҳаллий вақт билан соат 19: 35 да аёл киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига мурожаат этиб, катта кўчада уч нафар номаълум кимсалар қўлидаги гўдагини юлқиб олиб қочганини баён қилди. Шу заҳоти милиция ходимлари қўлга олиш операцияси режасини тузишди. Бу ишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига «Хавфсиз шаҳар» деб номланган кузатув камералари ёрдам берди. Кўрибсизки, ярим соат ичида «Фольксваген Венто» автомобили жойлашган манзил аниқланиб, кўз очиб юмгунча худди ўша уч нафар бола ўғриси тутилди. Ўғрилар болани худди шу автомобилда олиб қочган экан.

Айни пайтда ўғрилар Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси ихтиёрига топширилган.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here