«Bloomberg» дунёдаги энг бой оилалар рейтингини эълон қилди…

0

 

Рейтингга 25 та оила киритилган. Уларнинг умумий бойлиги 1, 4 триллон долларни ташкил этган. Ҳозир эътиборингизга бой оилалар кучли ўнлигини ҳавола этамиз.

1. Уолтонлар оиласи, АҚШ.

Оила Жим Уолтон, Элис Уолтон, Жимнинг рафиқаси Линн Макнабб Уолтон, Роб Уолтон, рафиқаси Мелани Уолтонлардан иборат. Оиланинг жами бойлиги 190, 5 миллиард долларга тенг. Оила «Walmart» дўконлар тизимига эга. Бу оила ҳар дақиқада 70 000, ҳар соатда 4 млн, кунига 100 млн доллар даромад қилади.

2. Марс, АҚШ. («Mars» қандолатчилик компаниясига эга) — Бу оиланинг жами бойлиги 126, 5 млрд долларга тенг.

3. Кох, АҚШ. («Koch Industries» саноат ишлаб чиқариш корпорацияси эгаси) — Жами бойлиги 125 млрд долларга тенг.

4. Аль-Сауд, Саудия Арабистонини бошқараётган династия. Оиланинг жами бойлиги 100 млрд доллардан иборат.

5. Вертеймер, Франция. («Chanel» парфюмерия компанияси) — Оиланинг жами бойлиги 57, 6 млрд доллардан иборат.

6. Дюма, Франция. («Hermes» модалар уйи) — Оиланинг жами бойлиги 53, 1 млрд доллардан иборат.

7. Ван Дамм, де Мевиус ва Шпельберх, Бельгия. («Anheuser-Busch InBev» пиво ишлаб чиқаришга ихтисослашган корпорация) — Оиланинг жами бойлиги 52, 9 млрд долларга тенг.

8. Бёрингер ва фон Баумбах, Германия. («Boehringer Ingelheim» доришунослик компанияси) — Оиланинг бойлиги 51, 9 млрд долларни ташкил этган.

9. Амбани, Ҳиндистон. («Reliance Industries» саноат ишлаб чиқариш гуруҳи) — Оиланинг жами бойлиги 50, 4 млрд доллардан иборат.

10. Каргилл ва Макмиллан, АҚШ. («Cargill Inc» озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи корпорация) — Оиланинг жами бойлиги 42, 9 млрд долларга тенг.