ҲАММАБОП ТЕСТ: «АСАБЛАРИНГИЗ ҚАЙ ҲОЛАТДА?»

2

 

Биз ХXI асрда яшаяпмиз. Дунёнинг ҳар қаричида ҳаёт қайнайди. Хоҳлаймизми-йўқми, гоҳида асабийлашишга, қайғуришга мажбур бўламиз. Хўш, асабларингизни текшириб кўришни хоҳлайсизми? У ҳолда қуйидаги тест саволларига адолат билан ёндашган ҳолда жавоб беринг.

1. Нимадир харид қилиш учун узундан-узун навбатда туришни хоҳлармидингиз?

А) Ҳеч қачон (0 балл)

Б) Агар ўзим учун жуда керакли буюм бўлса, навбатда туришга мажбурман (6 балл)

В) Ундан кўра, узоқда бўлса ҳам бошқа дўконга йўл оламан (3 балл)

2. Телефон жиринглаб қолса, сесканиб кетасизми?

А) Ишда телефон қўнғироқларига шу қадар ўрганиб кетганманки, жиринглаганини сезмай ҳам қоламан (6 балл)

Б) Ҳа (0 балл)

В) Йўқ (8 балл)

3. Бошқа шаҳарга кетаётган бўлсангиз, поезд жўнашига қанча қолганда вокзалга етиб келасиз?

А) Бир соат олдин (3 балл)

Б) Қирқ беш дақиқа олдин (9 балл)

В) Ярим соат қолганда (0 балл)

4. Асабий, қайғуга ботган одамнинг ёнида турсангиз, унинг ҳолати сизга ҳам таъсир қиладими?

А) Агар у яқин кишим бўлса, таъсир қилади (4 балл)

Б) Агар муаммосини ҳал этиб бера олмасам (6 балл)

В) Бундай ҳолат ҳар доим таъсир қилади (1 балл)

5. Нима тўғрисидадир қаттиқ қайғураётганингизда саломатлигингиз ёмонлашадими?

А) Йўқ (8 балл)

Б) Бўлиб туради (5 балл)

В) Ҳа, кун бўйи ўзимга кела олмай юраман (0 балл)

6. «Вақти келиб ҳаммаси жойига тушади» деган гап сиз учун тўғрими?

А) Жуда тўғри (10 балл)

Б) Тўғри бўлса қанийди. Аммо мен бунга ишонмайман (3 балл)

В) Одамнинг ўзи аввало ҳаракат қилиши лозим (6 балл)

7. Мажлисга кеч қолсангиз, қалбингизда қандай туйғуларни туясиз?

А) Ҳаммаям кечикиши мумкин (8 балл)

Б) Кечиксам мажлисга кирмай қўя қоламан (0 балл)

В) Хижолат чекаман (6 балл)

8. Ишингиз кўпайгандан кўпайди дейлик. Иш кам пайтидагидан яхшироқ унадими ё аксинчами?

А) Яхшироқ унади (6 балл)

Б) Зўрға улгураман (0 балл)

В) Иш камлигида қандай ишласам, шундай ишлайвераман (10 балл)

9. Тиқилинчга тоқат қила оласизми?

А) Баъзида тоқат қиламан, баъзида йўқ (6 балл)

Б) Тоқат қила олмайман. Шу сабабли ҳам асабийлашаман (1 балл)

В) Менга фарқи йўқ (9 балл)

10. Бегона жойда яхши ухлайсизми?

А) Шароити ўзимга ёқса яхши ухлайман (6 балл)

Б) Шароити зўр бўлса ҳам барибир ухлай олмайман (1 балл)

В) Ҳар қандай жойда ҳеч нарса бўлмагандек ухлайвераман (10 балл)

 

НАТИЖАЛАР:

 

35 баллдан кам.

Сиз жуда нозик туйғулисиз ва шунинг орқасидан тез-тез азобланасиз. Бунинг сабаби нимадалиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Чунки, қўрқоқсиз, ўзингизга унчалик ишонмайсиз ёхуд сиз яшаб турган жойдаги муҳит сизга мос эмас. Агар шундай муҳит бўлганда, асабийлашмаган бўлардингиз. Барибир асабийлашган пайтларингизда бирор қарорга келишга шошилманг. Яхшиси, йигирмагача сананг. Ҳаммаси ўтиб кетади.

36-70 балл.

Сиз хотиржам инсонсиз. Камдан-кам ҳолларда асабийлашасиз. Тўғри, агар арзирли сабаб бўлса, сизни асабийлашишга мажбур этиш қийин эмас. Фақат аксар вазиятларда ҳар бир масалага тўғри баҳо беришингиз сизни мана шундай тасодифлардан асраб қолади.

71 ва ундан ортиқ балл.

Ҳа, асабларингиз темирдек мустаҳкам! Ўзингиз, керак бўлганда бошқаларни жаҳл қилишга, жазавага тушишга мажбурлашингиз мумкин. Башарти, суҳбатдошларингиз сизга ёқинқирамай қолса, шу лаҳзадаёқ ўртага кўринмас девор ўрнатасиз-у, хотиржам яшайверасиз. Бу ўзингизни бахтсиз ҳис этишга мажбурласа-да, лекин бир нарсани биласиз. Ҳеч ким ҳеч қачон ортиқча сўзларни айтолмайди ва тинчингизни буза олмайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

2 ФИКРЛАР

    • Хатоимизни уз вактида курсатибсиз, узр сурайман! Рахмат сизга!

Comments are closed.