КУЛГИ ЧОЙХОНАСИ…

0

 

 

***

 

Афанди кунларнинг бирида шаҳарда яшайдиган дўстиникига меҳмонга борди. Одатга кўра, дўсти яқин қўшниларини ҳам афанди зерикиб қолмаслиги учун чақиртирган экан. Қўшнилардан бири кутилмаганда сўради:

— Афандим, сир бўлмаса бир нарса сўрасам девдим!

— Сўранг, — деди афанди. — Ақлим етадиган савол бўлса, албатта жавоб бераман.

— Айтинг-чи, ҳозир неча ёшдасиз?

Афанди кулиб жавоб қилди:

— Қирқ ёшдаман.

Шу тобда дўсти гапга аралашди:

— Афандим, эсингиздами, бундан беш йил олдинам меникига меҳмон бўлиб келгандингиз? Ўшандаям қирқ ёшдаман дегандингиз. Буни қандай тушуниш керак?

Афанди бош силкита-силкита жавоб бнрди:

— Эсимда. Аммо мени яхши билмас экансиз, дўстим! Мен гапидан қайтмайдиган одамман. Гапимдан қайтсам, эркаклигим қайда қолади, ахир?!.