«Пахтакор-79»га атаб ҳужжатли фильм тайёрланди (+видео)

0
2019 йилнинг 11 август куни «Пахтакор-79» фожиасига 40 йил тўлди.

«Пахтакор» футбол клубининг янги раҳбарияти ташаббуси билан «Пахтакор-79» хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинди, дея хабар беради CA нашри.

«Осмонда абадий қолган юлдузлар» деб номланган ушбу фильмда кўпчиликка ҳали маълум бўлмаган ҳақиқатлар мужассам.

Бу фильм 1979 йил 11 август ҳодисалари асосида суратга олинган. Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби Минск шаҳрига «Динамо» билан ўйинга учган ва авиаҳалокатга учраган. Фильмда футболчилар ҳалокатдан бир неча соат олдин нималарни ҳис қилишгани кўрсатиб берилган.

Фильмнинг оригинал номи: «Фильм о звёздах, которые навсегда останутся в небе».

Сценарий муаллифлари:

Дониёр Шокиров

Фаррух Расулов

Даврон Файзиев

Постановкачи режиссёрлар:

Фаррух Расулов

Сардор Аҳмедов

Постановкачи оператор:

Дилмурод Турдибоев

Дубляж режиссёри:

Камолиддин Раҳимов

Режиссёр:

Муҳиддин Боймирзаев

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here