Покистонда собиқ бош вазир Навоз Шарифнинг қизи қўлга олинди…

0

 

Лахор полициячилари яқинда мамлакат собиқ бош вазири Навоз Шарифнинг қизи, «Покистон мусулмонлар лигаси» мухолифатчи партия етакчиси Марьям Навозни қамоққа олди. Партиянинг расмий вакиласи Марьям Аурангзеб хонимнинг гапига қараганда, қамоққа олиш сабабларини ҳозирча сир тутишмоқда экан.

Эслатиб ўтамиз, Марьямнинг отаси Навоз Шариф 2018 йил 24 декабр куни коррупция жиноятлари содир этганликда айбланиб, етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Шарифлар оиласини таъқиб остига олиш эса аслида 2016 йили бошланган. Ўшанда собиқ бош вазирнинг ўғиллари бекитиқча фирма очиб, ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғуллангани аниқланган. Шарифнинг қизи Марьям Навоз ҳам коррупция жиноятлари содир этганликда гумон қилинмоқда. 2018 йили ҳам уни қўлга олишган. Аммо орадан сал ўтиб қўйиб юборишган.