ҚИРҒИЗИСТОН СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ АЛМАЗБЕК АТАМБАЕВ ИШИ БЎЙИЧА ЯНГИ ХАБАРЛАР ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

* * *

 

Атамбаевнинг яна икки тарафдори қамоққа олинди…

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати вакиллари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг икки тарафдори Кыяс Смалиев ҳамда Амантур Жамгырчиевни қўлга олди. Первомайск суди уларни икки ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

Атамбаев иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

* * *

 

10 август куни Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Қўй-Тошга келиб Атамбаевнинг жияни Нурбек Шаршеновни қўлга олган. Демократлар мухолифатчи партияси раиси ўринбосари Кундуз Жолдубаевнинг гапига кўра, Атамбаев тарафдорларидан бири Кундуз Ажибекова ҳам қўлга олинган.

 

* * *

 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси давлатга жами 109 826 сом миқдорида зиён етказган. Шу ҳақда Бишкек мэрлиги расман хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, операция жараёнида 29 та автобус жиддий жабр кўрган. Шуларнинг учтаси қайта тиклашга яроқсиз дея баҳоланди.

Ала-Тоо майдонини ўраб турган металл тўсиқлар синдириб юборилиши давлат учун 30 200 сом, Шабдан Баатыр кўчасидаги 25 метрли тўсиқ синиши 7 500 сом, майдондаги органик ойна синиши 53 536 сомга тушди.