Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси туфайли жабрланганлар сони 136 нафарга етди…

0

 

Ҳозирги пайтда қуролли тўқнашувлар туфайли яраланган 14 нафар жабрланувчи тиббиёт масканларида муолажалар олмоқда. Аммо Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш ҳарбий операцияси оқибатида жароҳатланганлар сони 136 кишига етгани ҳақида маълумот тарқатилган. Бу миқдорни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам расман тасдиқлаган. Вазирликдагиларнинг гапига кўра, 7, 8, 9 август кунлари жами 136 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Қўй-Тошнинг ўзида жами 27 кишига тез тиббий ёрдам амалга оширилган. Улардан 13 нафарининг аҳволи ўртача экани айтилган. Чуй вилоят ички ишлар бош бошқармаси раҳбари Самат Қурманқулов бошидан жароҳат олганди. У ҳозир комада. Аҳволи жуда оғир.