Украинлар президентдан долларни миллий валютага айлантиришни сўрашмоқда…

0

 

Яқинда Украина президенти Владимир Зеленскийга мамлакат аҳолиси мурожаат этиб, АҚШ долларини миллий валютага айлантиришни сўради. Шу ҳақдаги петицияга ҳозирча 50 киши имзо чеккан. Петиция президент ва Олий Рада депутатлари муҳокамасига қўйилиши учун уч ойда ўртача 25 минг киши имзо чекиши зарур бўлади.

Петиция муаллифи долларни миллий валютага айлантириш зарурати туғилганига мамлакат миллий валютаси ўз стабиллигини тобора йўқотиб бораётганини сабаб қилиб кўрсатган.