Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иллюзия асирига айланмаслик учун туйғуларингизни би-ир тафтишдан ўтказинг. Агар атрофда бўлаётган ишлардан, воқеалардан ростакамига лаззат олишни истасангиз, бардошли бўлинг, хотиржамликни йўқотманг. Иш жойингизда росмана инқилоб пайдо қиласиз. Янгидан-янги ғояларингизни кўрган ҳамкасблар ҳайратдан тош қотади. Муҳаббатда мустақил тарзда қарорлар қабул қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

12 август куни яқин ўтмишдаги муваффақиятсизликлар ҳақида ўйлашни бас қилинг. Акс ҳолда бу жарликдан бугун ҳам чиқа олмайсиз. Омад мардларни, жасурларни, меҳнаткашларни севади. Молиявий масалада харидларни камайтиринг. Шунда бирингиз икки бўлади. Кечки пайт айримлар шахсий иш билан бошқа шаҳарга жўнаб кетиши мумкин. Ҳужжатларни тахт қилиб қўяверинг. Кечқурун баъзи дўстларни тоза ҳаво сайри кутиб туради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Хатоликлар ҳақида ўйламанг. Хаёлни бир жойга жамланг-у, ҳаракатлар содир этишни бошланг. Иш жойингизда зиммангизга юкланадиган вазифаларнинг саноғи йўқ. Уларни қатъият ва шижоат билан адо этишингиз талаб этилади. Кимдир шахсий бизнесини очмоқчи бўлса, бугундан ҳаракатини қилавергани маъқул. Муҳаббатда эҳтирослар қулига айланишдан тийилинг. Турли кўнгилочар тадбирлардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

12 августда рўзғор, шахсий ҳаёт ва молияда экспериментлар ўтказишингиз учун қулай имконият туғилади. Уни қўлдан бермаслигингиз керак. Аммо бунинг учун билимлар доирангиз ҳамда кучингиз ҳажмини оширишингиз зарур бўлади. Оиласизлар кун давомида романтик учрашувни бошдан кечиради. Агар романтик танишувга дуч келсангиз, ўша инсон бир кўрганингиздаёқ сизни безовта эта бошлаган бўлса, у билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатига тушинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида таваллуд топганлар бугун иш темпини сал пасайтиришлари керак бўлади. Атрофни синчковлик билан кузатинг. Хизмат сафарига жўнаш ёки кимлар биландир иш юзасидан келишувларга эришиш зарурати туғилса, бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Кечқурун оилангизда кичик байрам уюштиришингиз тавсия қилинади. Байрамни аъло даражада ташкил этишга ҳаракат қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

12 август куни қай ишга қўл урманг, албатта ғалаба сиз томонда бўлади. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг. Дунёқарашни кенгайтириш пайида бўлинг. Бу ишда юқори натижаларга эришишда ёрдам беради. Оиласизларга бугун бўлғуси жуфтини учратиб танишиш имконияти туғилади. Одам кўп тўпланадиган жойларга бориш, кафега кириб овқатланиш ва янги давраларга қўшилишдан бош тортманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун ҳар қандай вазиятни иложи бўлса, микроскоп орқали кузатинг. Ҳеч бир муҳим вазиятни қўлдан чиқариб юборманг. Агар ўтказиб юборсангиз, билингки, бу дунёдаги энг катта хатоингиз бўлиб қолади. Рўзғордаги муаммоларни катта пул тикмаган ҳолда бартараф этинг. Куннинг иккинчи ярмида кўпроқ пиёда сайр қилишга уриниб кўринг. Саломатлигингиз панд бериш арафасида эканини сезсангиз, дарҳол мутахассисга мурожаат этишингиз тавсия қилинади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

12 августни позитив кайфиятда бошлашингиз кутилмоқда. Бу бажарадиган ишларингизда ҳам ўз аксини топмай қолмайди. Шубҳаларни ҳайдаб солинг. Сиз юксакдан-да юксак ғалабаларга арзийсиз. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни ўзингизча таҳлил қилиб кўринг. Улар совуқлашиш палласига кириб қолмадимикан? Башарти совуқлаша бошлаганини сезсангиз, олдини олинг. Ҳечдан кўра кеч деб бекорга айтишмаган. Сиз учун бугун ҳам олдинлардагидек оила биринчи ўринда туриши керак. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун ўқотар буржи остида туғилганларнинг аксариятини янги билимлар олиш, янги танишувлар ва уй ҳайвонлари қизиқтира бошлайди. Ҳамма нарсани билгингиз келаверади. Бу албатта яхшиликка. Молиявий масалада тафаккурга суянган ҳолда иш кўринг. Кимдир пул қарз сўраса, албатта беришингиз тавсия қилинади. У ҳам бир кунмас бир кун ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

12 август куни ишларингиз у қадар кўп бўлмайди. Лекин миянгизни чирмаб турган ёмон хаёлларни олис-олисларга ҳайдаб солишингиз лозим. Улар сизни тўғри йўлдан адаштиришгагина ярайди. Қалбингизни фақат гармония чулғаб туришини хоҳласангиз, қатъият билан тер тўкиб ишланг. Ҳуқуқ билан боғлиқ масалаларда омадсизлик кўзга ташланиши мумкин. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун эрталабдаёқ иш жойингиздаги раҳбарингиз нафақат мукофотлайди, балки энг масъулиятли вазифани сизга ишониб топширади. Оила қурмаганларнинг баъзилари муҳаббатда муваффақиятсизликка учрашлари кутилади. Қалбингизни дангасаликдан қутқаринг. Сизни янги ва ёқимли вазиятлар сари илҳомлантириб турсин. Кечқурун хўжалик ишларини бажариш ёқимли кечади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

12 августда асосан ўзингиз ва саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Керак бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. Атрофдагиларга нисбатан саховатли ва меҳрибон бўлинг. Ишда қайсарларча йўл тутинг. Кун давомида шундай ишларни бажарасизки, у сиз учун ҳаддан ташқари қизиқарли ва мароқли бўлиб чиқади. Ҳатто, моддий аҳволни яхшилашни ҳам унутиб қўяй дейсиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади