Вальверде Месси ҳақида: «Барчаси мураккаб кўринмоқда»

0

«Барселона» устози Эрнесто Вальверде клуб сардори Лионел Мессининг ҳолати ҳақида гапирди. Аввалроқ, аргентиналик форвард жароҳат олгани маълум қилинганди.

«У тикланмоқда. Чемпионат стартига яқин тайёр бўладими ёки йўқ, буни билмайман. Ҳаммаси мураккаб кўринмоқда», – дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ЛаЛига янги мавсумининг илк ўйинини сафарда «Атлетик»ка қарши 17 август куни ўтказишади.