ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ФАЗО ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Венеранинг устки қисмида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 480 даражани ташкил этади.

2. 1972 йил декабридан бери Ойга одам оёғи тегмаган.

3. Фазода сув бир вақтнинг ўзида музлайди ва қайнайди.

4. Қуёш ботгандан кейин Халқаро фазо кемасини бемалол кўрса бўлади.

5. Космонавтлар ерга қўнишда, парвоз пайти ва очиқ фазога чиққанда подгузниклардан фойдаланишади.

6. Юпитер йўлдошида Пеле деб ном олган улкан вулқон мавжуд.

7. Қора туйнук Ердан 13 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

8. Ёруғлик бир йилда 9, 46 триллион километр йўл босади.

9. Қуёшнинг устки қисмидаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 6000 даражани ташкил этади.

10. Ерга ёруғлик 8 дақиқада етиб келади.

11. Қуёш Ердан 1, 3 миллион марта катта.

12. Фазода қошиққа исталган суюқликни қуйинг, оқиб кетади. Фақат йогуртгина қошиқда қолади.

13. Агар қора туйнукка тушиб қолса, одам танаси сезиларли даражада узайиб кетган бўларди.

14. Меркурийда бир йил 88 кунга тенг.

15. Ерга йилига 40 минг тонна метеорит чанги ўтириб қолади.

16. Ер Қуёш атрофида айланиш жараёнида бир кунда 2, 4 миллион километр йўл босади.

17. Ой шуъласи ерга етиши учун атиги 1, 25 сония вақт керак бўлади.

18. Агар Қуёшга автомобилда боришни хоҳлаганингизда, сизга 212 йилдан кўпроқ вақт керак бўларди.

19. Персей галактикасида жойлашган қора туйнук ўзидан паст диапазонда мусиқий товуш чиқариб туради.

20. Америкаликлар 2030 йили Ойда шаҳар бунёд этишни режалаштирган.

21. Энг узун кунга эга сайёра бу Меркурийдир.

22. Юпитер Қуёш атрофида айланиш жараёнида газдангина иборат булутларни қолдиради.

23. Нептунда бир кун Ердаги 18 соатга тенг.

24. Седна сайёрасидаги бир йил Ердаги 10 минг йилга тенг.

КОСМОНАВТЛАР СКАФАНДРИНИНГ ИЧКИ КЎРИНИШИ

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади