Диққат! Тошкентда 24 августдан совуқ сув нархи ошади

0

Тошкентда 24 августдан совуқ сув ва оқава сув нархлари тарифи оширилади.

Янги тарифлар 9 август куни Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан тасдиқлаб берилган.

Унга кўра, 1 кубметр ичимлик суви 280 сўмдан 310 сўмга, оқава сув нархи эса 235 сўмдан 250 сўмга оширилади. Совуқ сув учун нархлар охирги марта 24 апрелда кўтарилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йилнинг 12 январдаги №69 сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида совуқ сув етказиб бериш учун 2018 йилдаги тарифга нисбатан 1 метр куб учун 100 сўм миқдорида устама ҳақ қўшилганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here