Онаси учун жигарининг бир қисмини бермоқчи бўлган Жасурбекка ёрдам беринг!

0

Таҳририятимизга Наманган вилояти Чортоқ туманида истиқомат қилиб келаётган Исақов Садриддин қизининг оғир бетоблиги сабаб ёрдам сўраб мурожаат қилди.

«Мен Исақов Садриддин Наманган вилояти Чортоқ туманида яшайман, ҳозирда пенсионерман. Қизим Мадрахимова Умида 1978 йилда  туғилган. Тумандаги 42-умум таълим мактабида бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб ишлайди, оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2008 йилда жигар циррози касаллиги билан касалланган, 10 йилдан бери даволанади, ҳозирда даволаниши учун маблағ масаласида муаммо бўлмоқда. Умидани Республикамизга Ҳиндистондан келган мутахассислар кўригидан ўтказдик, улар зудлик билан «жигар трансплантацияси» ўтказиш зарурлигини айтишди, ҳозирда унинг ўғли  Жасурбек ўз жигарини бир қисмини онасига бермоқчи. Бироқ, қизим Умидани Ҳиндистонда «жигар кўчириб ўтказиш» амалиёти учун 30-32 минг АҚШ доллари зарур экан, ҳозирча биз қариндошлар ва танишлардан 5минг 700 АҚШ доллари топдик ҳолос.

Азиз ва саховатпeша юртдошлар! Сизларни ёрдамингиз билан юзлаб  кишилар даво топиб тузалиб кетганларини эшитганман, шунинг учун сизларга мурожаат килмокдаман. Илтимос, Аллоҳ хайрингизни берсин, бизга ёрдам беринг. Бизга қилган ёрдамингиз давлатингизни бундан-да оширсин. Ҳеч кимнинг бошига қизим чекаётган дардлар тушмасин, ҳеч кимнинг оиласи бундай синовга дучор бўлмасин…»

Азиз ўқувчи. Аввало, Яратгандан сўнг эса сизлардан Умидахон учун хайрия маблағларини йиғишга кўмак, эҳсон, ёрдам сўраймиз!

Бемор Мадрахимова Умидага оид маълумотлар:

AGROBANK Click/PayMe: 8600 0423 5205 3812

Беморнинг отаси Исақов Садриддин рақами: +998 93 9272206

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here