Организмда темир моддасининг керагидан кўплиги инсультга олиб келади…

0

 

Олимларнинг навбатдаги изланишлари организмдаги темир моддаси масаласига бағишланди. Биламизки, темир моддаси организм кислород билан меъёрида таъминланиши учун хизмат қилади. Агар бу модда камчиликни ташкил этса, одамни анемияга дучор этади. Меъёрдан кўп бўлиши эса турли кўринишдаги жигар хасталикларига, қолаверса, инсультга олиб келади. Қандай қилиб? Агар организмдаги темир моддаси меъёрдан кўп бўлса, томирлардаги қон айланиши сезиларли даражада секинлашади. Бу тугунлар ҳосил қилади. Тугунлар жуда хавфли. Томирлар тиқилишига сабабчи бўлади. Юрак ва мияга борадиган қон йўлини тўлиқ ёки қисман тўсиб қўяди. Худди шу нарса одамни инсультга учратади. Шунинг учун биз организмдаги темир моддаси ҳамиша меъёрдан ошмаслигини таъминлашимиз керак экан.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here