Қулоқчин таққан ёш футболчини поезд босиб кетди

0

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби академиясининг тарбияланувчиси фожиали тарзда ҳалок бўлди.

15 ёшли Максим Давлатов темир йўл рельси бўйлаб қулоқчин (наушник) таққан ҳолда кетаётганида уни поезд босиб кетди. Машинистнинг кўрсатмасига кўра, у бир неча бора сигнал чалган ва тормоз беришга уринган. Давлатов эса қулоқчинда бўлгани учун ҳеч нарсани эшитмаган, оқибатда бахтсиз ҳодиса юз берди.

Айтиб ўтиш керакки, Максим Давлатов майдонда ҳимоя позициясида ҳаракат қиларди. У ёшлар чемпионатининг 11 баҳсида қатнашиб, ўз ҳисобига 4та гол ёзиб қўйганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here