Redmi ҳамда Huawei смартфонларининг юртимизга олиб кирилишига йўл қўйилмади

0

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиймати 1 млрд. 100 млн. сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳрида фуқаро А.А.нинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги “Кобалт” ва “Нексия 3” русумли автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қўл телефонлари борлиги аниқланди.

«Redmi» ва «Huawei» бренди остидаги мазкур смартфонлар жами 867 дона бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий қиймати 1 млрд. 100 млн. 102 минг сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here