Сахийлик

1

 – Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан.

 – Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.

 – Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?

  – Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.

Ҳаёл қилдим, – дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

     ***

Камбағал эканлиги кўринишидан тайин бўлган киши кўрпа — тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган энг арзон кўрпаларни сўради. У 6 та кўрпа олиши, ёнида 100 риёли бор эди.

Дўкондор:

— Менда, Хитойда ишлаб чиқарилганлари бор. Яхши иситади. Унинг донаси 20 риёлдан. Агар 5 та олсангиз 6 чисини текинга бераман, — деди.

Фақир киши 6 чисини ҳадиядек олаётганига жуда хурсанд бўлди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ишини ўнглагани учун кўзларидан қувонч ёшлари тўкиларди. У узоқлашиб бўлгандан кейин, воқеа гувоҳи бўлган дўкондорнинг дўсти сўради:

— Бу ўша сиз энг яхши, энг қиммат, деб ўтган ҳафта 350 риёлдан менга сотган кўрпалардан эмасми? деди.

— Аллоҳга қасам, азиз дўстим, худди ўшандан. Мен сизга унинг устига қўймасдан ўз нархига сотгандим, — деди савдогар.

— Унда нимага бу кишига бу нархда сотдингиз? — деб сўради.

 

— Мен Роббим билан савдолашдим, дўстим. Унинг ризосини истаб, мискин киши ва оиласи, қаттиқ совуқ келиши кутилаётган қишда шунга муҳтож бўлишини билганим учун шундай қилдим. Шояд шу билан Роббим мени жаҳаннам иссиғидан асраса. Агар у кишининг иззат нафсига тегмаса, бекорга бериб юборардим, -деди савдогар.

1 ТА ФИКР

  1. Шунаканги хикоялардан бериб турингизлар факат йигбат-бухтон, уруш-жанжал булиб кетди ижтимоий тармок хам

Comments are closed.