Шаҳрисабзда айрилиқ ва рашк аламига чидолмаган эр собиқ хотинини тириклай ёқиб юборди. Астағфирилло!!!

0

 

Шу йил 8 август куни Шаҳрисабздаги «Ипак Йўли» кўчасида яшовчи исми-шарифи тергов манфаатлари ва хавфсизликни кўзда тутиб сир тутилган эркак собиқ хотини бошқа эркак билан учрашиб юрганидан хабар топди-ю, унга учрашишни кўрсатиб қўймоқчи бўлди. Квартирага келиб эшикни тақиллатди. Аммо собиқ эрининг ғазабда эканини сезган аёл эшикни очмади. Шунда эркак дераза орқали ичкарига кирди. Шу заҳоти собиқ эр-хотин ўртасида катта жанжал бошланди. Жанжал давомида ўткирланган буюм билан собиқ хотинининг қорин қисмига жиддий жароҳат етказди. Онасини ҳимоя қилмоққа шайланган болалар ҳам жароҳат олди. Улар қўрқиб кетишганидан қочиб қолишга мажбур бўлишди. Аёл жароҳат жиддийлигидан ҳушини йўқотганди. Ғазабини жиловлай олмаган эр эса уни гиламга ўради-ю, тириклай ёқиб юборди. Олов бутун уйни домига тортди.

Маълумотларга кўра, қотил эр беркинишга ҳам улгурган. Лекин кейинроқ ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига таслим бўлди.

Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.