Шомуродов Моуриньо билан учрашгани ҳамда барча даврларнинг энг яхши ҳужумчилари ҳақида гапирди

0

Ўзбекистон МТЖ ҳамда «Ростов» клуби форварди Элдор Шомуродов Россиянинг МатчТВ теканалига берган интервьюсида португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо билан қандай учрашган ҳақида ошкор этди.

«Герман (унинг агенти) Моуриньо билан учрашув бўлишини айтмаган. Сюрприз борлигини айтган. Кутилмаганда Моуриньо кириб келди. Аввалига ишонмадим, кейин саломлашиб, бироз суҳбатлашдик. У Осиё чемпионатини шарҳлаганди. Тканченко унга мен ўша чемпионатда ўйнаб, гол урганимни айтди. Моуриньо эса буни билар экан», дейди 24 ёшли футболчи.

Шунингдек, Элдор барча даврларнинг энг яхши ҳужумчилари кимлар эканлигини айтиб ўтган.

«Менга Торрес ва Дрогба ёқарди. Яна сўйлоқтиш Роналдо ҳам», дея қайд этган Шомуродов.