Украина давлат тергов бюросига келган собиқ президент Порошенкони душманлари тухумлар ёмғири билан қарши олди…

0

 

Ниҳоят Украина собиқ президенти Петр Порошенко 12 август куни эрталаб Давлат тергов бюросига “Прямой” телеканали олди-сотдиси доирасида қўзғатилган жиноий иш бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма беришга келди. Бюро ёнига ўнлаб душманлари, шу билан бирга тарафдорлари ҳам қўлларида плакатлар билан ташриф буюрди. Порошенконинг ўғли Михаил ва қизлари Евгения, Александралар ҳам дўстлари билан бирга отасини ҳимоя этиш ниятида етиб келди. Орадан уч соат ўтгач, тергов жараёни тугаб, Порошенко ташқарига чиқди. Ана шунда душманлари уни тухумлар ёмғири билан қарши олишди. Тухумлар Порошенкодан ташқари журналистлар, тарафдорлари ва полиция ходимларини ҳам четлаб ўтмади. Порошенко умуман ўзини йўқотгани йўқ. Журналистлар билан қисқа суҳбатдан сўнг жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Украина давлат тергов бюроси собиқ президент Петр Порошенкога қарши 12 та жиноий иш қўзғатган.