Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 13 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 август куни ўзингиз учун арзимас туюлган вазиятларни ҳам инкор этишингиз керак эмас. Майли, балки бугун улардан наф йўқдир, аммо келажакда бу вазиятлар сизга ҳар жиҳатдан катта фойда бериши мумкин. Ишхонангизда руҳий тушкунликни бошдан кечиришингиз кутилади. Иш бошлашдан олдин пухта режа тузиб олинг. Тилингизга кўчирадиган ҳар бир гапингиз дилингизда ҳам жаранглашини таъминланг. Бусиз муваффақиятга эриша олмайсиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Ижобий эмоцияларнинг охири бўлмайди. Лекин шундай позитив ҳолатда ҳам қалбингизда муваффақиятларга шубҳа уйғотувчилар топилиб қолади. Омадсизликка юз тутган тақдирингизда ҳам шовқин кўтарманг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда мардона қадам ташланг. Кечқурун маданий дам олиш онлари муваффақиятли ва ёқимли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш ҳам ёдингиздан чиқмасин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

13 августда атрофдагилар эмас, ўзингиз билан келишувга эришишингиз талаб этилади. Оилангиздагилар билан яқин орада жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш чораларини қидиринг. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги мумкин. Аммо пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Муҳаббатда туйғулар ҳаққонийлигига эришишингиз керак бўлади. Шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз тобора қайноқ торта боради. Омадингизни берсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Истайсизми-йўқми, бугун барибир рўзғорингиздаги йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этмасангиз бўлмайди. Аммо қариндошларга иш билан банд эканингизни айтманг. Барибир ишонишмайди. Тадбиркорларга бугун тафаккур керак бўлади. Унинг ёрдамида пулларингизни беҳуда сарфланишдан сақлаб қоласиз. Лекин ҳали у қадар танишиб улгурмаган бўлсангиз, янги ҳамкорларга бизнесингиз сирларини асло оча кўрманг. Одамнинг душмани одам бўлишини унутманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

13 август куни жанжалларга сабаб бўлувчи режалардан воз кечишингиз тавсия этилади. Кимки бугун интилувчан, ташаббускор бўлса, қора меҳнатдан қочмаса, омад ўшаники бўлади. Бугун йигитлар учун танлаганининг қўлини сўраш, тўй ва никоҳдан ўтиш пайтини белгилаш муваффақиятли кечади. Пул йиғаверинг. Кечқурун шубҳали бир қўнғироққа гувоҳлик қиласиз. Бироқ хулоса чиқаришга шошилманг. Балки сизга шубҳали туюлгандир?

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишда мақсад ва интиҳо олдиндан маълум бўлса, ортга назар ташламасангиз ҳам бўлади. Ундан кўра, лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун олиб борадиган осонроқ ва яқинроқ йўлни танланг. Кун давомида иш юзасидан рақобатчи, шахсий ҳаётда ғийбатчилар таъқибига тушишингиз мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Жуфтингизга беҳуда айб қўйманг. Масалани чуқур таҳлил қилишга уриниб кўринг. Кечқурун қўлингизга мўмай даромад келиб тушиши кутилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

13 август куни боғдорчилик, дала ҳовли ёки уй қуриш кабилар муваффақиятли кечади. Кимдир бугун қўшимча даромадли иш қидирса ҳам албатта омад кулиб боқади. Харидлар масаласида чегирмалари кўпроқ дўкон топсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан мулоқот қилиш жараёнида янги билим ва таассуротларга эга бўласиз. Башарти у сизни танқид остига олса, ранжиманг. Оиласизларга бўлғуси жуфтини учратиш учун имкониятлар деярли нолда. Бу ишни бошқа куни амалга оширинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун уйингиздаги диванга ястаниб олганча телевизор кўриш ёки телефон ўйнашни маъқул кўрасиз. Омад эса ўзи ҳузурингизга салом бериб келиши керак. Шундайми? Адашасиз. Диванда ўз ишларини аъло даражада бажариб, киссасини пулга тўлдириб улгурганларгина ястаниб ётса ярашади. Айримлар куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланиши мумкин. Сафарингиз бехатар бўлсин! Саломатлиги тез-тез панд бериб қўяверадиганлар муолажа масаласида жиддий бош қотирмасалар бўлмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 август куни фаолиятингизда фаоллик кўзга ташланмас экан, кўзланган даромадга эриша олмайсиз. Оила қурмаганларнинг ҳам бугун омади чопадиган бўлиб турибди. Сиз албатта орзуингиздаги инсонни учратасиз. Романтик лаҳзаларни бошдан кечира бошласангиз ҳам ажаб эмас. Бироқ у инсоннинг табиатини яхшилаб ўрганиш эсингиздан чиқмасин. Билинг, ёруғ дунёда идеал одамнинг ўзи йўқ.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи вакилларининг иши бошидан ошиши кутилмоқда. Кечқурунга бориб ҳолдан тойганча қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Афсуски, дўстлар билан мулоқот ҳам чарчоғингизни чиқара олмайди. Шунинг учун бажарадиган ишингизни пухта режа асосида бажаринг. Организмингиз зўриқишига йўл қўйманг. Овқатланишга алоҳида эътибор қаратинг. Айнан овқат сизга қўшимча куч бера олади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

13 августда миллионерга айланиб қолмаслигингиз мумкин. Лекин барибир қўлингизга мўмай дародмад келиб тушиши ҳақиқат. Янги иш излайдиганлар бугун муваффақиятга эриша олишмайди. Бу амални бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Кечки пайт сизни йўлдан оздириш ниятида юрган одам билан рўбарў бўлишингиз мумкин. Билинг, омадга эришиш учун сиз миянгизга, тафаккурингизга қулоқ тутишингиз керак. Бировларнинг маслаҳати сизга асқотмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Иш дегани сизни ўз домига тортиб кетиши кутилмоқда. Агар ора-сирада нафас ростлаш ҳақида ўйлаб кўрмасангиз, соғлиғингизга путур етиши мумкин. Иш бажаришда сиздан тажрибаси кам ҳамкасбларга нисбатан қўпол муносабатда бўлманг. Сўраманг, фақат ёрдам қўлингизни чўзинг. Муҳаббатда реал ҳаракатлар зарур. Эмоция қулига айланиб қолишдан сақланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Hech omadim kelmayapti. Munajjimlar bashoratining kuni to‘g‘ri kelmayapti. Nimagadir men orqada qolib ketayapman. Lekin rahmat. Munajjimlar bashorati boshqa saytlarda yo‘q. O‘shanaqa boshqa saytlarda yo‘q yangiliklarni kiritingizlar.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here