Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

0

Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафтанинг 14-17 август кунлари учун об-ҳаво башоратини маълум қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 августда +13…+18 даража, 16-17 августда +15…+20 даража, кундузи 14 августда +23…+28 даража, 15-17 августда ҳаво +30…+35 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи 14-16 августда +27…+32 даража, 17 августда +30…+35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи 14-15 августда +25…+30 даража, 16-17 августда ҳаво +30…+35 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 августда +18…+23 даража, 15-17 августда +15…+20 даража, кундузи 14-16 августда +29…+34 даража, 17 августда +33…+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи 14 августда +27…+32 даража, 15-17 августда +25…30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 14-15 августда қисқамуддатли ёмғир ёғиши мумкун, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 августда +12…+17 даража, 15-17 августда +8…+13 даража, кундузи 14-15 августда +15…+20 даража, 16-17 августда ҳаво +20…+25 даражагача кўтарилади.

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here