АЛМАЗБЕК АТАМБАЕВГА РАСМАН АЙБЛОВЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ…

0

 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев кўплаб жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Шу ҳақда мамлакат бош прокуратураси вакили Замир Бейшекеев хабар тарқатган.

Вакилнинг айтишига кўра, Атамбаев ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига босим ўтказиш, оммавий тартибсизликлар ташкил этиш, қотиллик, бировлар ҳаётига суиқасд қилиш, гаровга олиш, ноқонуний тарзда қурол ва ўқ-дори сақлашда айбланмоқда.

Республика миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Орозбек Опумбаев эса собиқ президентни давлат тўнтариши содир этишга уринганликда айблади. У айтдики, гўё Атамбаев аёллар, болалар ва қарияларни йиғиб, барчаларига уни қўллаб-қувватлашлари учун 1000 сомдан пул берган. Мудофаа учун тош йиғдирган, йўлларни ёпиб қўйган ва милиция ходимларини ўққа тутган.

— Унинг учун қон тўкилиши шарт эди, — деди Опумбаев. — Шунинг ёрдамида собиқ президент давлат тўнтариши содир этмоқчи бўлган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here