Атамбоевга янги айбловлар қўйилди

0

Қирғизистон Бош прокуратуарси собиқ Президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларда айблов эълон қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура вакили Замир Бейшекеев маълум қилди, деб ёзади Qalampir нашри.

Аниқлик киритилишича, Атамбоев қотилликдан ташқари, оммавий тартибсизликлар уюштириш, гаровга олиш ва ҳокимият вакилларига нисбатан куч ишлатишда айбланяпти. Собиқ давлат раҳбари бутун умрга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here