Денгиз (Ҳикоя)

0

Бир бола денгизда оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга «Бу денгиз – ўғри», – деб ёзиб қўйди.

Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка «Бу денгиз – саҳий»,-  деб ёзиб қўйди.

Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга «Бу денгиз – қотил!», – деб ёзиб қўйди.

Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У «Бу денгиз – олийжаноб», – деб ёзиб қўйди.

Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.

Шунда денгиздан нидо чиқди:

«Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма».

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here