Гренландияда 500 ёшли акула топилди. У ҳануз фаол ҳаёт тарзини кечирмоқда…

0

 

Олимлар акуланинг ёшини ҳажмидан келиб чиқиб белгилашди. Айтишларича, балиқсимонлар аслида йилига бир сантиметрга ўсади. Бу акуланинг узунлиги эса 5, 4 сантиметрга тенг.

— Бу сайёрамиздаги энг кекса акула ҳисобланади, — деди олимлардан бири. — Кексалигига қарамай, фаол ҳаёт тарзини кечириши барчамизни ҳайратга солди. Ошқозонидаги кийиклар, отлар бўлакларини кўргач, бунга тўлиқ амин бўлдик…

Шу каби акулалар Атлантик океанда яшайди. Улар ўртача 270 йил умр кўради. Совуқ иқлим уларнинг жони дили. Бу акулаларнинг энг йириги 7-8 метр узунликка эга бўлади. Вазни эса 1, 5 тоннагача етади. Гренландиядаги узоқ умр кўрувчи акулалар гўшти Исландия миллий таоми ҳисобланади.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here