Гвинеялик аёлга юзидаги каттакон шиш нафас олиш ва жилмайишда жиддий халал берарди… (юраги заифлар қарамасин)

0

 

Гвинеяда яшовчи 27 ёшли Исату исмли аёл 20 йилдан бери юзидаги каттакон шиш туфайли азобда келди. Шиш на бемалол нафас олиш, на жилмайишга қўярди. Бу-ку, майли. Кўчага чиқишга, тўрт фарзанди ва эри билан сайр қилишга уяларди. Шишнинг дастидан болаларини мактабга ҳам олиб бора олмасди. Мактабдагилардан номус қиларди. Кўча-кўйда кимлардир ундан жирканар, кимлардир очиқчасига устидан куларди. Бундан ташқари, шиш жисмоний тарафдан ҳам жиддий муаммо туғдирарди. Аёл тилини танглайига ёпиштирганча юришга маҳкум эди. Бусиз тўйиб нафас ола билмасди.

Охири жонига тегди. Таваккал Гвинея пойтахти Конакри шаҳрига йўл олди. Унга эрининг синглиси ва кенжа фарзанди ҳамроҳлик қилишди. У ерда «Africa Mercy» кема-шифохона ташкил этган машҳур докторга мурожаат этди. Шуниси эътиборлики, кема-шифохона африкаликларга текин хизмат кўрсатади.

Жағ-юз жарроҳи Гэри Паркер (Gary Parker) Исатуни текшириб кўриб шиш сокин хилидан бўлишига қарамай, аёл нафас олишга қийналиш туфайли ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди. 2018 йил сентябр ойида Исату жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Шишни тўлиқ олиб ташлаб, жағ қисмига титанли пластина ўрнатишди. Орадан уч ой ўтгач, пластина олиб ташланди. Ҳозирги кунда Исату одатий ҳаёт тарзини кечирмоқда. Асосийси, шишдан халос бўлган. Энди ҳеч кимдан уялмаяпти, ҳеч ким ундан жирканмаяпти. Ҳеч ким уни масҳара қилмаяпти.

Яратганга шукр!!!

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here