Камбоджида кампир қиёфасидаги 10 яшар қизча яшайди…

0

 

Айтишларича, 10 ёшли Бо Ракчин (Bo Rakching) тиббиётда кам учрайдиган хасталик билан туғилган. Шу сабабли қизалоқнинг юз тузилиши қари кампирни эслатади. Ачинарлиси, тенгдошлари нуқул унинг устидан кулгани кулган. Ота-онаси эса қизчани ҳеч қачон врач қабулига олиб бормаган. Шу сабабли хасталик айнан қандайлигини ҳеч ким билмайди.

— Ҳатто, ўзимнинг ака-ука, опа-сингилларим, қариндошларим ҳам устимдан кулади, — дейди Бо. — Улар мени синглим эмас, кампир деб чақиришади…

Маҳаллий монахлар қизчанинг вужудига ёвуз руҳлар жойлашиб олганини айтишмоқда. Уни дуолар ўқиб тозалаш керакмиш.

— Мен пластик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишни истардим, — дейди қизалоқ. — Чунки устимдан кулишлари жонимга тегди…

Америкада ҳам 41 ёшли аёл яшайди. У «Хатчинсон-Гилфорд синдроми» деб аталган хасталик билан оғриган. Аёлнинг соф вазни атиги 26 кило, бўйи эса 135 сантиметрга тенг. У тишлар, сочлар тўкилишидан, юрак хасталигидан азобланмоқда. Унинг ҳам юз тузилиши 90 яшар кампирни эслатади.