Кимдир азондан безор, кимдир масжидга зор: “Навоий вилояти Хатирчи туманидагилар қачон масжидга етади?!”

0

Таҳминан бир ярим йил аввал Навоий вилояти Хатирчи туманидаги аҳоли учун масжид йўқлиги муаммосини ёзиб чиққан эдик. Гап шундаки бир тадбиркор тайёр масжидни буздириб ташлаган эди! Ким билан, қандай келишув асосида аҳолининг ягона масжидини буздириб, ерни ўзлаштириб олган буниси ҳалигача қоронғу.

Ҳатирчи тумани “Янгиробод МФЙ” ҳудудида бир саҳий инсон ўз мулкидан ер ажратган ва халқ ҳашар йўли билан янги масжид биносининиг қурилишини бошлаган.

Икки кун аввал эса “юқоридан” келганлар яна қурилишни тўхтатиб қўйишган.

Ҳужжатларга келсак, дастлаб ҳокимият бу қарорни тасдиқлаган, қарор ҳам чиққан.

Аҳоли бор йўғИ ўз ҳудудида масжид бўлишини истаяпти. Ҳар ким ўз чўнтагидан пул чиқариб, масжид қурилиши учун ҳаракат қиляпти.

Биз билан боғланган фуқаролар масжидга зор эканликларини айтишяпти:

“Гоҳ диний идорадан, гоҳ ҳокимиятда одамлар келишади-ю, ҳеч мана шу масжид муаммосини ҳал қилиб беришмайди! Ёки тортиб олишади ёки бузиб ташлашади! Биз энди қаерга борайлик?!”

Кўрамиз бизнинг мурожаатга қандай жавоб беришар экан.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here