Меҳр (Ҳикоя)

0

Уйини янгитдан безашни истаган бир япон тахта деворнинг битта томонини олиб ташлади.

Японларнинг уйларидаги деворлар одатда тахта ёки гипсда ишланади, иккитаси ёнма-ён қўйилади ва ўртага озгина бўш жой ташланади. У деворнинг биринчи қисмини бузиб олгач, оёғини мих қисиб қолган калтакесакни кўриб, ҳайрон бўлди. Чунки бу мих тахминан ўн йилча олдин, уй қурилишида қоқилган. Шунча вақт давомида бу калтакесак ҳеч ерга қимирламай қандай яшаб қолди экан ?

Қоронғи девор орасида ўн йил жойидан жилмай яшаганига ишонгиси келмасди.

Одам бошқа ишларини ташлаб калтакесакни кузата бошлади.

Шунда қаердандир бошқа калтакесак пайдо бўлди. Оғзида егулик олиб келиб, михга қисилган шеригига берди. Бу манзарани куриб турган киши ҳайратдан ёқасини ушлади.

Наҳотки? Аҳир, маҳлуқларнинг энг мукаррами, энг ақллиси бўлган одам, оиласидан, яқинларидан меҳр – муҳаббатини аяб турган замонда қандайдир бир калтакесак михга осилиб турган шеригини ташлаб кетмаса? Бу қандай меҳр, қандай севги бўлди?

ЭЙ ОДАМЛАР! ҚАЛБИНГИЗДАГИ АСЛ ҲАЗИНА—муҳаббатни ўлдирманг, сизни севганларни асло тарк этманг!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here