Осиё Чемпионлар лигасида эронлик дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди (+видео)

0

Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсида «Зобаҳан» (Эрон) ўз майдонида «Ал-Иттиҳод»га (С.Арабистони) 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Икки ўйин натижасига кўра эса кейинги босқичга саудияликлар йўл олди.

Учрашув иккинчи бўлимининг бошларида мезбонлар посбони Муҳаммад Седеги ўзи томонга келаётган тўпни ҳужумни бартараф этиш мақсадида олдинга тепиб юбормоқчи бўлди, лекин, қўпол хатога йўл қўйиб, уни ўтказиб юборди.