Шомуродов: ”Голимни «Пахтакор-79»га бағишлайман”

0

Элдор Шомуродов Россия чемпионати доирасидаги «Ростов» – «Крилья Советов» баҳсида ягона гол муаллифига айланиб, майдон эгаларига ғалаба олиб келгани ҳақида хабар бергандик. Баҳсдан кейин Шомуродов мазкур голини «Пахтакор-79»га бағишлагани ҳақида айтди.

Ҳамма голларим ўзимга ёқади. Айниқса жамоам голларим туфайли ғалаба қозонганида. Шундай экан, «Крилья» дарвозасига урган голим мен учун ўзгача аҳамиятга эга. Ҳужум вақтида Ионов яхши узатма берди, Байрамян эса тўпни ўтказиб юборди, у мен томон келаётганини кўрдим. Оёғимни қўйишга улгурдим. Гол уриш мен учун муҳим ва бунинг принципиал аҳамияти мавжуд. Ҳужумчиман, бу эса менинг ишим. Голимни «Пахтакор-79»га бағишлайман”, — дейди ўйиндан сўнг Элдор.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here