Спортчимиз БАА да шаҳмат бўйича 7500 доллар ютиб олди (+фото)

0

Жорий йилнинг 6-11 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида 26 чи Абу Даби Халқаро Шахмат Фестивали(26th Abu Dhabi International Chess Festival) бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Халқаро гроссмейстрлар Якуббаев Нодирбек, Абдусаттаров Нодир ва Ўзбекистон чемпиони Синдаров Жавоҳир қатнашишди.


Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 9-турдан иборат баҳсда, ҳамюртимиз 7,0 очко билан 2 ўринни Якуббаев Нодирбек, Абдусаттаров Нодирбек эса 6,0 очко билан 16 ўринни ва энг ёш Ўзбекистон чемпиони Синдаров Жавоҳир эса 5,5 очко билан 28 ўринни эгаллашди.
Мусобақа расмий сайти adchessfestival.ae келтирилган маълумотга кўра, 27 мамлакатдан 55 гроссмейстр (7 аёл), 34 Халқаро тоифадаги спорт усталари(10 аёл), умумий 150 шахматчи қатнашган турнирда, рейтинг-фаворит(энг баланд рейтингли шахматчи) украиналик Криворучко Юрийлар қатнашган бўлишса-да, финалда 1-ўринни грузиялик Жобава Баадур ғолиб бўлди. 2-ўринни эгаллаган Халқаро гроссмейстр, Халқаро Шахмат академияси тингловчиси Якуббаев Нодирга кумуш медал билан бирга 2 ўрин учун 7.500 $ (АҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофоти ҳам топширилди.
Ҳамюртимизга келаси мусобақаларда Ватанимиз байроғини янаям баланд кўтаришларига тилакдошмиз.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here