Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида фуқароларга қўй сўйиш тақиқлаб қўйилди. Нега?

0

 

Ҳақиқатан, Туркманистон ғарбидаги Туркманбоши шаҳар раҳбарлари 11 дан 13 августга қадар фуқароларга қўй сўйишни тақиқлаб қўйди. Айтишларича, 11-12 август кунлари шаҳарда халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтган. Шаҳар раҳбарлари тозалик ва тартиб сақланишини назарда тутиб шундай қарорга келишибди.

12 август куни эса давлат телеканалларида Туркманбоши ва Аваз шаҳарларидаги Қурбон ҳайитига бағишланган тантаналар намойиш этилган. Маълум бўлдики, бу тантаналар аслида беш кун олдин маданият арбоблари иштирокида  суратга олинган экан.

ca-news. org

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here