Устамон ширинлик ишлаб чиқарувчининг сири очилди!

0

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими ходимлари томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш бўйича “Пулимуғоб” маҳалласида текшириш ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Ш. хонадонида миллий ширинликлар ишлаб чиқариш цехи ташкил қилган. Энг қизиғи, бир дона уч камерали ва икки дона бир камерали пишириқлар ишлаб чиқаришга мослашган электр печларини эса умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган.

Натижада шу вақтга қадар электр энергиясидан ноқонуний, яширин равишда фойдаланиб келган. Аниқланган ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаро Ш.Ш.нинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида Самарқанд туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 130 млн 558 минг сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд туман бўлими томонидан фуқаро Ш.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.