Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сиз илҳомнинг янги манбаини қидириб топишингиз лозим. У бор истеъдодингизни юз фоиз намойиш этишда ёрдам беради. Молиявий масалада омадли лаҳзалар кутилмоқда. Шунинг учун ислоҳотлар ва катта ишларга пул тикишдан чўчиманг. Агар доимий тарзда организмингизни тоблаш ҳаракатида бўлсангиз, сизга ҳеч қандай хасталик хавф сола олмайди. Кўпроқ пиёда юринг. Кечки пайт эски қадрдонлардан бири билан учрашиб суҳбатлашишингиз мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

14 август куни атрофдагиларни алдаш балосидан сақланинг. Бу сизга жиддий кўнгилсизликлар олиб келиши ҳеч гап эмас. Иш юзасидан малака оширишга ҳам эътибор қаратсангиз, зиён бўлмасди. Муҳаббатда артистларча иш тутинг. Фойдасини кейин сезасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланиш режимини бузманг. Рационингизни обдон тафтиш қилсангиз ҳам фойдадан холи бўлмасди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ишларингизда унум бор, пул келиб турибди. Муҳаббатда бахтлисиз. Аммо кайфиятингиз тушкун кечаверади. Ҳатто, депрессия сизга хавф сола бошлайди. Балки меҳнат таътилига чиқишингиз лозимдир? Дам олиш палласи етгандир? Ўйланг, мулоҳаза қилиб кўринг. Ўтган хеш-ақраболарни ёдга олиш, улар ҳақига дуо қилиш фақат фойда беради. Руҳан куч йиғиш, медитация билан шуғулланишни ҳам унутманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

14 августда янги танишувларга асло йўл берманг. Бу танишувлар сизга бугун фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади холос. Рўзғорингизда таъмир ва бошқа майда-чуйда ишлар учун каттагина пул сарфлашингизга тўғри келади. Шундай экан, қўшимча даромад келтирувчи иш қидирмасангиз бўлмайди. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Сафар сиз учун омадли кечади, ишонинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун моддий аҳволингиз ҳамма ҳавас қилса арзигулик даражада бўлади. Бемалол, сира иккиланмасдан ёқимли харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга ижодий ёндашинг. Янги ғоялар ўйлаб топиб, уларни раҳбарлар билан муҳокама қилинг. Кам бўлмайсиз. Саломатлигингизга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишингиз тавсия этилади. Эрталаблари югуриб туришни канда қилмасангиз, касаллик сизга яқинлаша олмайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

14 август куни ҳар бир содир бўлаётган воқеадан завқ олдирар даражадаги хуш кайфият эгасига айланасиз. Кун давомида дўстларингиздан кимдир сиздан оғир бир масалада ёрдам сўраши мумкин. Гарчи бу ишга ақлингиз етмаса-да, рад жавобини берманг. Саховатпеша бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз қисқа фурсат ичида ижобий ҳал бўлишига гувоҳлик қиласиз. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталабдаёқ ишхонангиздаги раҳбарлар янги топшириқни зиммангизга юклашади. Бундан кайфиятингиз тушиши тайин. Негаки, ҳали ўтган кунлардаги вазифаларни тўлиқ уддалаб улгурмагансиз. Кун мобайнида янги уйга кўчиш, янги харидларни амалга оширишни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Шундай экан, пулни тайёрлаб тураверинг. Билинг, бу дунёда ҳамма нарса учун пул тўланади. Алданишдан, ёлғоннинг асирига айланишдан сақланинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

14 августда харидлар масаласида омадингиз чопади. Уй учун жуда фойдали бир жиҳозни арзонгаров сотиб олишга эришасиз. Эскирган, яроқсиз буюмларни ирғитиб ташлашингиз талаб этилади. Шунинг баҳонасида ўтмишдаги ёқимсиз хотиралар ҳам йўққа чиқади. Янги танишган одамларга шахсий сирларингизни асло гуллай кўрманг. Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар кечқурун яқин ҳамкорлардан хушхабар эшитади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун таваккалчиликка ўрин йўқ. Не ишга қўл уришингиздан қатъи назар пухта ўйлаб, режа асосида ҳаракатлар содир этинг. Баъзилар лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Ёки кимгадир ёрдамингиз тегса, ўша инсон пул билан сийлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бугун уйдаги жиҳозлар ўрнини алмаштириш, томорқада ишлаш ва чўмилиш амаллари муваффақиятли кечади. Кимнидир яқин дўсти балиқ овига таклиф қилиши ҳам мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

14 август куни қуруқдан-қуруқ суҳбатлар ортидан қувмаслигингиз тавсия қилинади. Агар куч ва вақтни иқтисод қилиш ниятида бўлсангиз, қалбингизга яқин иш топинг. Жуфтингиз билан мулоқотларда сирлиликни четга суришга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнесингиз бўлса, рақобатчилардан эҳтиёт бўлинг. Бу сизни инқироз сари етаклаши мумкин. Тадбиркорлар ҳам муҳим ҳужжатларга имзо чекаётганда эҳтиёт бўлсинлар.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз жуда катта тезликда ўтиши кутилмоқда. Ҳатто, энг муҳим ҳодисаларга гувоҳ бўлишдан ҳам қуруқ қоласиз. Лекин бу сизнинг фойдангизга хизмат қилади. Ишдан кейин оила аъзоларингиз сизни хурсанд қиладиган кўплаб хабарларни айтиб ташлашлари мумкин. Оила қурмаганларга омад кулиб боқади. Лекин жиддий бир ҳодисалар содир бўлишига ҳали вақт бор. Молиявий муаммолар сиз истаган тартиб ва вақтда ижобий ҳал бўлади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

14 августда анчадан бери қийнаб келаётган муаммолар устида ишлашга ҳаракат қилинг. Бусиз яқин орада жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз хавфи бор. Шахсий ҳаётингизда қандайдир оламшумул бир ҳодиса юз бериши мумкин. Бу биринчи муҳаббатингизни учратишингиз ёки иш масаласида фойдали таклиф бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Нима бўлмасин, олдиндан тахмин қилиш нотўғри бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here