Ўзбекистонликлар орасида энг машҳур ижтимоий тармоқлар

0

Ўзбекистонликлар орасида қайси ижтимоий тармоқлар энг машҳурлиги маълум бўлди, дея хабар бермоқда Дарё

Унда айтилишича, ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқлар ичида энг машҳури деб Telegram ва You Tube ни кўрсатган. Instagram, Facebook, VKontakte, Odnoklassniki, Linkedln, Twitter, Snapchat эса нисбатан камроқ фойдаланилади.

Сўровномада 195 нафар киши иштирок этган бўлиб, уларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи аёллардир. Ҳисоботда айтилишича, сўровномада 18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар фаол иштирок этган.

Қайд этилишича, уларнинг 78 фоизи ижтимоий тармоқлардан ҳар куни фойдаланади. Бунда иштирокчиларнинг 82 фоизини тиғиз кун тартибига эга бўлганлар ташкил этади.

Сўровномада иштирок этганларнинг 41 фоизи кун давомида ижтимоий тармоқларга ўртача 1 соатдан 3 соатгача вақт сарфлаши, 35 фоизи 1 соатдан ортиқ вақт ўтказмаслиги, 13 фоизи эса бунга 3 соатдан ортиқ вақт сарфлаши айтилган.