27 миллион сўмлик алимент

0

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 09.04.2010 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Қ.Аслоновдан ундирувчи М.Махмудова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ Қ.Аслонов 2016 йилдан ҳозирга қадар бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан М.Махмудова фойдасига Қ.Аслоновдан жами 11 миллион сўмдан ортиқ алимент тўловлари тўлиқ ундирилди.

Шунингдек, Кармана туманлараро судининг 12.11.2012 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Д.Юсуповдан ундирувчи У.Джалолова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор Д.Юсупов ўз фарзандининг таъминотидан бўйин товлаб, яшириниб келганлиги натижасида 2015 йилдан ҳозирга қадар 27 миллион сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

Бўлим ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида Д.Юсупов топилиб, ундан жами алимент қарздорликлари ундирилишга эришилди.