АГМК тарихий натижа қайд этди!

0

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган АГМК мезбон Таиланднинг «Порт ФК» жамоасига қарши тўқнаш келиб, 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, жамоа ўз тарихида илк бора ярим финал масаласини ижобий ҳал этди. Аввалроқ, бундай натижага «Ардус» 2012 йили эришган бўлиб, улар финалга қадар етиб боришганди.

Олмалиқликларнинг финал остонасидаги рақиби эса Эроннинг «Мес Сунгун» клуби бўлади. Улар ўртасидаги тўқнашув 15 августга белгиланган.

«Порт ФК» – АГМК 3:4

«Порт ФК» — Нуттапонг Йемарип, Ватчара Лаисри, Наттавут Срирангпирот, Таватчаи Раират, Анукул Мини, Лертчаи Иссарасувипакорн, Чаиват Жамгражанг, Саравут Жаипеч, Тананчаи Чомбун, Маркос Винисиус, Муҳаммад Осаманмуса, Канисон Пупун, Танакул Вичиенкун, Порнмонгкол Срисубсеанг

АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор), 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов.

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов, 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.

Огоҳлантиришлар: Т.Бердиев 30, А.Раҳматов 38

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here