Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган генералга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

0

Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат қилгани ва ишончни суиистеъмол қилгани учун ишдан бўшатилди.

Алмазбек Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ички ишлар вазир ўринбосари Курсан Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Асанов мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У ички ишлар вазирининг талабини бажармаган ва шахсий таркибни бошқарувсиз қолдирган.

Терговни Ҳарбий прокуратура олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Асанов сўроқ қилинмоқда.

Куни кеча, Курсан Асанов ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат қилганликда ва ишончни суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

sputnik.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here