Эй Аллоҳ, ҳар ишингда ҳикмат бор!(ИБРАТЛИ ҲИКОЯ)

0

Бир одам ёнғоқ дарахтининг остида ётаркан, ўйлади:

– «Эй, Аллоҳнинг ишларига қойил эмасман, шундоқ катта дарахтда жажжи-жажжи меваларни битадиган қилиб қўйган.
Икки қулоч ё келадиган, ё келмайдиган палакларда эса, қучоққа сиғмайдиган қовун-тарвузларни халқ этади…
Бўлмабди. Аслида қовун-тарвузлар мана шундай катта дарахтларда пишганда, ёнғоқлар эса, полизда етилганда муносиб иш бўларди”…

Шуларни ўйлаб, мулохаза қилиб ётганида битта ёнғоқ пешонасига тушиб, миясини қатиғини чиқара юбораёзди…

Айтдики:
– «Эй Аллоҳ, ҳар ишингда ҳикмат бор !!!»