Гонгконгда қонли намойишлар. Хитой шаҳарга оғир ҳарбий техникани олиб кирди…

0

 

Гонгконгдаги халқаро аэропорт барча самолётлар парвозларини вақтинча тўхтатди. Бунга минглаб фуқаролар иштирокидаги норозилик акциялари сабаб бўлган.

Дастлаб юздан ортиқроқ одам кўчага чиқиб тинчликда митинг уюштирганди. Сал ўтгач, Гонгконгда яшовчи ҳар учинчи одам акцияларга келиб қўшилди. Энди кўчалар, аэропорт минглаб ғазабланган одамлар билан тўлди. Полициячилар акция иштирокчиларига қарши резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газларни кенг тарзда қўллай бошлади. Хўш, гонгконгликлар нима исташмоқда? Айтишларича, Гонгконгда демократик ислоҳотлар ўтказилиши бу шаҳар аҳолисига сира ёқиб тушмаяпти экан. Улар умумий қозондан овқат ейишни исташмаяпти. Шу кунгача амал қилиб келинган эркинликни йўқ қилишларига чидай олишмаяпти экан. Ана шунинг учун ҳам фуқаролар норозилик акцияларини ташкил этибди.

Расмий Пекин қарийб ўн кундан бери тўхтамаётган норозилик акцияларидан террор ҳиди келаётганини тан олди ва шаҳарга халқ полициясининг ҳарбий техникаларини олиб киришга қарор қилди.

Полициячилар ва намойиш иштирокчилари ўртасида юзага келган тўқнашувлар оқибатида ўнлаб одамлар оғир яраланган. 200 дан зиёд фуқаро қўлга олинган. Намойишчилар нафақат кўчада, балки метрополитенда ҳам полициячиларни тошбўрон қилишдан тийила олмаган.