Ижтимоий тармоқлардаги салбий изоҳлар учун энди ОАВ ва блогерлар жавобгар бўлади!

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов бугун расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда ижтимоий тармоқлардаги ОАВ саҳифаси ва постлари тагига ёзилган салбий комментарийлар учун ўша ОАВнинг ўзи жавобгар бўлиши айтилган.

Қуйида баёнотда шу ҳақдаги фикрларни ўқишингиз мумкин:

“Бир сўз билан айтганда, бундан буён ҳар бир ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўзлари ёзган маълумотларда юқоридаги талабга риоя қилишлари, балки белгиланган қонун асосида улар остидаги фуқаролар, “фейк” аккаунтлар ёки троллар томонидан ёзилаётган давлат ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, таҳқирлашлар, ёлғон изоҳлар учун ҳам қонунда белгиланган тартиб асосида жавобгар бўлишларини эслатиб ўтмоқчимиз.

Сиздан фақатгина қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда, бундай маълумотларни ўтказмаслик ёки саҳифангиз остида ёзилган бўлса, уни зудлик билан ўчириб ташлаш амалиётини йўлга қўйиш сўралмоқда”.

Балки, бундан мақсад яхшиликдир. Яна қайдам?!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here