Икки оғиз сўз қудрати…

0

СОҒ ОМОНМИСИЗ? – эшитиб қалбингиз ҳузур топади.

НИМА ДЕЙСАН? – юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гўёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни.

СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? – яна яшагингиз келади.

ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? – дардингиз ўн чандон кўпаяди.

ХАФА БЎЛМА – хайрият кимдир менга қайғуряпти.

ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! – ўлганни устига чиқиб тепиш…

БАХТЛИ БЎЛАСАН! – бахт сари учишга биринчи қанот.

БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! – орзуга ўлим.

ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! – оёқдан чалиб йиқитиш.

АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН СЕНГА ИШОНАМАН – юқорига чиқиш учун зина.

БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …. – Яхши кунларга бўлган ишонч тамом…

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ – Эртанги кунингга умид.

Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди…..

Азизларим, икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан….

Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг….

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here