Икки ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда автоҳалокат туфайли ҳалок бўлди…

0

 

14 август эрта тонгда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги «Олмаота-Тошкент-Термиз-» автомобил йўлида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Оқибатда уч киши ўлим топди. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари ўзбекистонлик М. И. ва Г. Т. исмли аёллар экани аниқланди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари бошланди. Қозоғистондаги Ўзбекистон бош консуллиги марҳумаларнинг яқинларига жасадларни ватанга етказишда яқиндан кўмак бериш вазифасини ўз зиммасига олган.