«МЕНИ ТАШЛАБ КЕТМАНГ, ОЙИЖОН!..»

0

 

Афсуски, ойижоннинг кўнгли қаттиқ экан. Барибир ташлаб кетди…

Аниқроғи, Россиянинг Краснодар ўлкасида бир аёл жажжи қизалоғини кафе ичкарисида қолдирган-у, чиқиб кетган. Қизалоқнинг киссасига эса 4 ёшда экани, янги ота-она топиб беришлари, «Малютка» болалар боғчасига бермасликлари сўралган қоғозчани солиб қўйишни ҳам унутмаган. Бир сўз билан айтганда, аёл 4 яшар жажжи қизалоғидан шу йўл билан қутулган.

Краснодар ўлкасидаги тергов қўмитаси сайтида ёзишларича, 12 август куни кафедаги ходимлардан бири қўнғироқ қилиб, қизалоқ компьютер ўйинлари хонасида анча вақтдан бери ўтиргани, онаси ташлаб қочгани ҳақида маълумот берган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари бағритош онанинг кимлигини аниқлашди. У Адигей республикасида яшовчи 35 ёшли аёл экан.

Ҳозирги пайтда қизалоқ шифохонага ётқизилган. Бағритош она қидирилмоқда.

Астағфирилло!!!

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here