Қозоғистонлик тадбиркор босқинчилар оғзига латта тиқишлари туфайли оламдан ўтди…

0

 

Шу йил март ойида Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида яшовчи уч босқинчи темир-терсак билан шуғулланувчи тадбиркорникига бостириб кириб, уни бейсбол таёғи билан савалай кетган. Савалашдан олдин эса тадбиркорнинг оғзига латта тиқиб ташлашганди. У худди шу латта нафас олишга халал бериши туфайли оламдан ўтди. Босқинчилар эса унинг уйидан 80 000 танга, 292 000 рубл ва 4600 доллар пулни олиб чиқиб кетди. Албатта узоққа бора олишмади. Полициячилар тез орада уччала босқинчини ҳам қўлга олди. Суд ҳукми билан уларнинг барчаси 8 йилданга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, уччала босқинчининг мол-мулки ҳам давлат фойдасига мусодара қилинди.

Дарвоқе, қўлга олинганлар 1990, 1994, 1995 йилларда таваллуд топган.