ШАЙТОН МАСЖИДГА ОЛИБ БОРИБ ҚЎЙГАН МЎМИН КИШИ

0

Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида ёмғир ёғаётган экан, ёмғирга қарамай уйидан чиқибди.
Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди.
Ҳаммаёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада.
Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди.
Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди.

– Алҳамдулиллаҳ, – деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди.
– Қани биродар эҳтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг,
сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг,-  деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди.
Мўмин хайрон бўлиб:

– Биродар масжидга кирмайсизми?- деб сўрабди.
-Йўқ кирмайман, – дебди.
-Нега?
– Чунки мен Шайтонман.
-Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?

Шайтон:

– Менинг сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйингдан биринчи марта ёмғир ёғишига қарамай чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни кечириб юборди.
Мен сени йиқитдим лекин сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиққанингда Аллоҳ бу амалингга аҳли оилангни гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор чиққанингда мен сени шоширдим ва сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалинга бутун шаҳар мўминларини гуноҳларини кечирди.
Учинчи марта чиққанингда мен сени йиқитсаму сен яна чиқсанг Аллоҳ бутун Ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, – деган экан.

Субҳаналлоҳ, азизлар, бизнинг ҳаётимизда рўй бераётган воқеалар бизнинг наздимизда бизнинг зараримизга содир бўлгандек туюлиши мумкин.
Аммо бизга нима яхши эканлигини фақат Аллоҳ билади! Шундай экан бу ҳаётда бирор нарсадан айрилсангиз, асло маҳзун бўлманг!
Албатта, Аллоҳ, сизга олганидан кўра кўпроқ ва яхшироқ неъматини беради!

Иншааллоҳ!….

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here